11:41 / 23.10.2016
10176

Ироқ ҳарбийлари Мўсул йўлидаги охирги аҳоли пунктига кирди

Фото: AFP

Ироқ ҳукумати ҳарбийлари Мўсулга юриш давомида йўлдаги охирги аҳоли пунктига кирди. Бу ҳақда Al Sumaria хабар тарқатган.

Аниқлик киритилишича, армия бўлинмалари ИШИД пойтахти Мўсулдан 5 км масофадаги Телль-Кайф пунктига ҳужум қилишган.

Ҳарбийлар 2та мавзени эгаллаб, бу ерларга Ироқ байроғини ўрнатган. Бундан ташқари, Телль-Кайфга берилган ҳаво зарбалари натижасида Мўсулнинг бу ҳудуддаги ноиби ҳалок бўлган.

Бундан олдинроқ, Мўсулда ИШИД жангарилари 284 кишини қатл қилгани хақида хабар берилганди.

Top