23:06 / 24.10.2016
9870

Хитойда 600 км/соатгача тезлашиши мумкин бўлган янги поезд ҳаракатлана бошлайди

Фото: defence.pk

Хитойнинг CRRC темир йўл компанияси 600 км/соатгача тезлаша оладиган юқори тезликда ҳаракатланувчи янги поезд яратилишини маълум қилди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар берди. 

Бу поезд магнит ёстиқчасида ҳаракатланувчи поезд – маглев бўлади. Бунда поезд таркиби темир йўл излари билан туташмайди, у электрмагнит майдон кучи ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Бундай поездлар Германия, Буюк Британия, Японияда мавжуд бўлиб, Хитойда ҳам бундай поезд бор: у Шанхайни Хунцяо аэропорти билан боғлайди. Компаниянинг ваъда беришича, янги поезд тарихдаги энг тез поезд бўлади. Унинг ёрдамида Шанхайдан Пекингача йўл 2 соатни, Лондонда Парижгача эса бор-йўғи 34 дақиқани олади.

Малгевни ишга тушириш учун янги йўл қопламаси керак бўлади. Компания йўлнинг 5 км узунликдаги синов қисмини қуришни бошлаб юборди. Янги поезд замонавий поездларга нисбатан 40 фоиз камроқ энергия сарфлайди.  

 

Top