09:20 / 26.10.2016
4377

Juno зонди Юпитер сайёрасига яқинлашишга тайёргарлик кўрмоқда

Фото:nasa.gov

NASA агентлигининг Юпитер сайёрасига юборган фазовий қурилмаси – Juno зонди хавфсиз “уйқу” тартибидан уйғонди. Айни вақтда улкан Юпитер орбитасида бўлиб турган аппарат, учинчи марта сайёрага яқинлашиш учун ҳозирлик кўрмоқда, дея хабар қилмоқда Америка Фазо агентлиги.
 
«Juno кутилганидек, дам олиш тартибидан чиқди ва бизнинг буйруқларимизга жавоб бермоқда», —деган дастур раҳбари Рик Нибаккен.

Маълум бўлишича, Juno ўз фаолиятини тўлиқ тиклагач, «Юпитерга яқинлашиш арафасида двигателларни қисқа муддатга ишлатиб кўрган».

Мутахассислар, зонднинг компьютер тизими мустақил равишда дам олиш тартибига ўтганига нима сабаб бўлганини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. 

Режага кўра, ноябрь ойи бошларида зонднинг барча илмий-тадқиқот ускуналари ишга туширилади. Зонд 11 декабрда улкан газли сайёрага яқинлаша бошлайди. 

 

Top