15:43 / 30.10.2016
11394

ОАВ: Ҳалабдаги жангарилар кимёвий қурол қўллашди

Фото: © РИА Новости

Суриянинг Ҳалабдаги қуролли кучлари маълумотларига кўра, террорчилар Ҳалабнинг жануби-ғарбида Сурия армияси позициялари ва қуролли кучларига қарата таркибида захарли газ бўлган снарядлар билан ҳужум қилишган. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди

"Жангарилар бизга ва Асаднинг академияси ҳудудидаги ҳарбийларга қўлда ясалган захарли газ снарядлари билан ҳужум қилишди. Бунда айнан қайси кимёвий модда қўлланганини айтиш ҳозирча қийин", - деди агентликка берган хабарида қуролли кучлар аъзоси. 

Бундан аввал мамлакат ҳукумати Ғарбнинг Сурия ҳарбийлари томонидан кимёвий қуролларнинг қўлланилиши борасидаги айбловини инкор қилганди. 

БМТ маълумотларига кўра, Сурия ҳукумати ўз ҳудудида камида 3 марта кимёвий ҳужум уюштирган. 
 

Top