10:51 / 07.11.2016
12525

АҚШ элчихонаси Абдулла Орипов вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Фото: uz.usembassy.gov

Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси Абдулла Орипов вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди. Ҳамдардлик мазмунидаги хабар элчихонанинг Facebook‘даги саҳифасига 3 тилда ёзилган.

«АҚШ элчихонаси таниқли шоир, Ўзбекистон қаҳрамони, ўзбек адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган адиб Абдулла Орипов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Охиратингиз обод бўлсин!» — дейилади таъзияномада.

Абдулла Орипов 5 ноябрь куни Техас штатининг Ҳьюстон шаҳридаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Марҳум шоир 3 ноябрь куни кечқурун кома ҳолатига тушиб қолганди.

Top