Жаҳон | 10:31 / 08.11.2016
18825
1 дақиқада ўқилади

Япониянинг Фукуока шаҳридаги йўл ўпирилиб тушди

Япониянинг Фукуока шаҳридаги «Хаката» темирйўл бекати яқинидан ўтган йўлнинг 14 метрлик қисми ўпирилди ва улкан ўра ҳосил бўлди. Бу эса ушбу йўл олиб борадиган аэропорт фаолиятига ҳам таъсир кўрсатди. 

NHK агентлигининг полицияга асосланиб хабар беришича, ушбу йўл остидан метрополитен йўналишини узайтириш бўйича иш олиб борилаётганди. Натижада тоннель сувга тўла бошлаган ва иш тўхтаган. Айни вақтда йўл устида ҳосил бўлган ўрада ҳам сув тўпланган.

Қайд этилишича, ўпирилиш оқибатида яқин ҳудуддаги уйлар ва яқинда жойлашган аэропорт электр токидан узилган. 

Бу фавқулодда вазият рўй берган туманда ис газини сезишган, лекин шу вақтгача жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳодиса яқинидаги уйлардан кишиларни эвакуация қилишган ва бошқа ҳудудларда ҳам ўпирилиш ҳодисаси кузатилиши эҳтимолидан огоҳлантиришган.

Мавзуга оид