Фан-техника | 21:32 / 08.11.2016
20269
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги бозори энг чаққон автомобиллар маълум қилинди

2016 йилнинг энг кўп миқдорда сотилган автомобили Toyota Corolla бўлди. Жорий йилнинг январидан сентябригача бу машинадан бутун дунё бўйлаб 945 минг 812 дона сотилган. Бу 2015 йилдаги шу даврга нисбатан 2,4 фоиз кўпроқни ташкил қилган. Бундай маълумотларни  Focus2Move келтириб ўтди.

Бозори энг чаққон машиналар рўйхатида 2-ўрин Volkswagen Golf моделига насиб қилди. Бу машинадан 730 минг 178 дона сотилган. Етакчи учликдан шунингдек 728 минг 665 дона сотилган Ford F-серияси пикаплари ўрин олди.

Қуйида дунёда энг кўп сотилувчи автомобилларнинг етакчи ўнталиги рўйхати келтирилган.

 

Мавзуга оид