“Рус, инглиз ва немис тилини телефон ва интернетдан ўргандик” — бухоролик 12 ёшли эгизаклар ҳикояси
Фотима ва Зуҳра Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан. Улар ҳозир ўзбек тилидан ташқари рус, инглиз ва немис тилларида бемалол мулоқат қила олади. Қизлар бу тилларни махсус курсларсиз, асосан бепул онлайн дарслар орқали мустақил ўрганган. Қизиғи, эгизаклар аллачон ўзлари ҳам бошқа ўқувчиларга тил ўргатишни бошлаб юборган.