23:59 / 08.11.2016
9224

Неймар ўз самолётида Мессини Бразилияга олиб келди

"Барселона" ҳужумчиси Неймар Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин учун Бразилиянинг Белу Оризонти шаҳрига етиб келди.

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси ўзига тегишли бўлган самолетда Барселонадан тўғри Сан-Паулу шаҳрига етиб келган. Мазкур ҳаво кемасида Неймардан ташқари, шунингдек Аргентина терма жамоаси аъзолари Лионель Месси ва Хавьер Маскеранолар ҳам ўрин олишган эди. Ҳар учала футболчи хам "Барселона"да биргаликда тўп суради. 

 

Манба: tribuna.uz

Top