Фан-техника | 17:56 / 08.11.2016
7159
2 дақиқада ўқилади

Xiaomi симсиз Mi Mouse "сичқонча"сини намойиш қилди

Xiaomi компанияси ўзининг илк симсиз "сичқонча"сини намойиш қилди. Қурилма Mi Mouse номини олди ва у 99 юандан (тахминан 100 минг сўм) таклиф қилинмоқда. 

Симсиз "сичқонча" корпуси ABS-пластик ва анодирланган алюминийдан ясалган. У компьютер ёки бошқа бир қурилмага Bluetooth (4.0) ва Wi-Fi (2.4 ГГц) орқали уланади, алоқа 10 метр радиусида барқарор ишлайди. 

"Сичқонча" Windows 7 ва ундан кейинги версиялар бошқаруви остидаги компьюьерларга уланади, у бир вақтнинг ўзида икки қурилма билан ишлаши ҳам мумкин. 1200 dpi'ли юқори аниқликдаги лазер сенсори қаттиқ стол, мато ёки шишада ишлай олади. 

Янги "сичқонча" дизайни минималликка асосланган. Икки тугма доирани ҳосил қилади, уларнинг орасида - скролл ғилдираклари жойлашган. Тагида - қурилмани ёқиш ва ўчириш, шунингдек симсиз тармоққа улаш тугмаси бор.

Xiaomi "сичқонча"си ҳажми — 110,2х57,2х23,6 мм, вазни - 77,5 г. Қурилма 11 ноябрдан Хитойда сотувга қўйилади. 

Мавзуга оид