“Афғон Мона Лизаси” Покистондан чиқариб юборилди
Яшил кўзли “Афғон Мона Лизаси” Покистондан чиқариб юборилди. Шахсни тасдиқловчи сохта ҳужжат олиб юрганликда айбланган аёл Торхам чегара пунктига олиб борилган ва Афғонистон вакиллари қўлига топширилган.
Жараён Покистон телеканалларидан бирининг оператори томонидан тасвирга олиб турилган. Афғон аёли оёғидан то бошига қадар мусулмонларнинг анаънавий кийимида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 1985 йилда National Geographic журнали муқовасида сурати чоп этилгандан кейин Шарбат Гулани жаҳон таний бошлади. "Афғон қизи"нинг сурати Афғонистондаги қочқинлар лагерида журналист Стив Маккарри томонидан олинганди. Ўша пайтларда Гула тахминан 12 ёшда бўлган. National Geographic муқовасида пайдо бўлган суратни баъзан Леонардо да Винчининг "Мона Лиза"сига қиёслашади ва "Афғон Мона Лизаси", деб аташади.
Мавзуга оид
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
13:48 / 18.12.2024