Спорт | 20:20 / 09.11.2016
9706
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги президентлик учун сайлов чоғида Месси битта овоз олди

АҚШ президентлиги учун сайлов чоғида сайловчилардан камида бир нафари «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессига овоз берган.

Sport нашри маълумотига кўра, сайловчилардан бири бюллетенга унинг исми-шарифини ёзган.

8 ноябрь куни АҚШда умумхалқ сайлови бўлиб ўтди. Республикачилардан номзод Дональд Трамп президентликка сайланиш учун етарли миқдорда овоз тўплади. У зарур 270та овоз ўрнига 279та овозга эга бўлган. Унинг асосий рақиби Демократлар вакили Ҳиллари Клинтон учун 218 сайловчи овоз берди.

Мавзуга оид