Жаҳон | 19:45 / 09.11.2016
11609
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Трампни Қозоғистонга таклиф этди

© Fotolia/ rm

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Дональд Трампни АҚШ президенти бўлгани билан табриклади ва уни ўз мамлакатига таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати маълум қилган.

Республикачи Трамп АҚШ президентлиги сайловида ғолиб бўлди. АҚШда сайловлар икки тизимлидир. Сайловчилар 19 декабрь куни расман овоз беришади, Конгресс 2017 йилнинг 6 январь куни овоз бериш натижаларини эълон қилади.

Сайланган президент 20 январь куни инаугурациядан сўнг, ўз ишига киришади.

"Қозоғистон президенти Дональд Трампга муваффақият тилади ва уни мамлакатга таклиф қилди", — дейилади хабарда.

Назарбоев ўз табригида Трамп раҳбарлигидаги АҚШ “жаҳонда барқарорлик, хавфсизлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлайди" дея таъкидлаган. У Қозоғистоннинг 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида иш бошлашида икки давлат ҳамкорлигининг ажойиб даври бўлишига ишонч билдирган.

Мавзуга оид