18:56 / 09.11.2016
18426

Украина президенти Трампнинг ғалабасига ўз муносабатини билдирди

Фото: УНИАН

Украина президенти Пётр Порошенко Дональд Трампни АҚШ президентлик сайловларидаги ғалаба билан табриклади, деб хабар бермоқда "112 Украина" телеканали.  

"Дональд Трампни АҚШ президенти бўлиб сайлангани ва дўстона америка халқини демократик истагини билдиргани билан чин юракдан табриклайман. Ҳеч ким охирги онгача сайловнинг натижаларини билмаслиги бу ҳақиқий демократия тимсолидир", деб айтди Порошенко.  

Порошенко АҚШнинг янги президенти демократик дунёда глобал америка етакчилиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши кераклигини таъкидлаб ўтди ва Трампни Украинага келишга таклиф қилди.

Порошенко шунингдек АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига умид билдирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Украина президенти АҚШ томонидан икки муҳим соҳа: Украинанинг Россия тажовузига қарши курашида ва йирик ислоҳотларни амалга оширишида қўллаб-қувватлов давом этишига умид қилмоқда", деб Порошенко баёнотига иқтибос келтирди ахборот агентлиги.

 

Top