17:59 / 12.11.2016
7044

Боксчи Фьюри Трамп ёрдамчиси бўлишга муносиблигини айтмоқда

Жаҳон бокс ташкилоти (WBO), Жаҳон Бокс Ассоциацияси (WBA) ва Халқаро бокс ташкилоти (IBO)нинг собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри АҚШнинг янги президенти Дональд Трампга ажойиб ёрдамчи бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирмоқда. Собиқ профессионал боксчи Twitter саҳифасида шу ҳақда ёзмоқда

«Ким билсин, балки тез орада мен бош вазир бўларман. Трамп президент бўлишни уддалаган экан, нега бўлмасин? Бироқ, унга янги ёрдамчи лозим бўлса, мендан яхшисини топа олмайди», — деб ёзган Фьюри.

Top