Хитой коинотга Yunhai-1 метеорологик йўлдошини муваффақиятли учирди. Бу ҳақда SINA порталига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Чанчжэн-2D" ракета-ташувчиси сунъий йўлдош билан бирга Цзюцюань космодромидан учирилди.
Телекоммуникацион йўлдош Ер атмосферасини ўрганиш ва илмий-техник тажрибаларни ўтказиш учун мўлжалланган.
Маълум қилинишича, сунъий йўлдош Хитой аэрокосмик илми ва техникаси корпорациясининг Шанхайдаги бўлими томонидан яратилган.