Иқтисодиёт | 10:10 / 15.11.2016
7993
2 дақиқада ўқилади

"Газпром" ва "Туркмангаз" ўзаро келишиб олиши мумкин

Архив сурат

"Газпром" ва "Туркмангаз" раҳбариятлари ўзаро келишиб олиш мақсадида ҳамкамлик тортишувларини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда, Россия газ холдинг компанияси ҳисоботида сўз боради

"Айни вақтда ҳакамлик тортишувлари 2018 йил 31 декабргача тўхтатилган. Ҳамкорликни давом эттириш учун суд иштирокисиз ўзаро мақбул қарор қабул қилиш мақсадида шундай йўл тутилган", - дейилади ҳисоботда. 

Эслатиб ўтамиз, "Газпром экспорт" МЧЖ 2015 йил 8 июнда "Туркмангаз" давлат компаниясига нисбатан Стокгольм шаҳри Савдо палатасидаги ҳакамлик судига мурожаат қилган эди. 

ТАСС агентлигининг "Газпром"даги манбасининг айтишича, "Газпром экспорт" МЧЖ  "Туркмангаз"ни жорий 1 январидан Туркманистон табиий газини харид қилишни тўхтатишидан огоҳлантирган. Шу билан бир вақтда, "Газпром" 2016 йил 1 январидан Ўзбекистондан табиий газ харид қилишни бошлаган. Ўзбекистон газини харид қилиш бўйича келишувга 2015 йил декабрда эришилган эди. Шунга кўра, 2016 йилда Ўзбекистондан 3,1 млрд куб метр кўпроқ табиий газ харид қилинади. 
 

Мавзуга оид