18:02 / 15.11.2016
19998

Жеки Чан Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

Фото: GuinnessWorldRecords

Жеки Чан кино саноатидаги 56 йиллик фаолиятидан сўнг Академия томонидан шарафли мукофотни қўлга киритди. 12 ноябрда жаҳонга машҳур актёр ва режиссёр Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун фахрий "Оскар" билан мукофотлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Энди эса афсонавий актёр 2 карра Guinness World Records совриндори бўлди. Guinness World Records'нинг Facebook'даги саҳифасида актёрни бундай рекорд натижалар билан қутлашди

У 1972 йилдан буён катта экранларда 100 мартадан ортиқ каскадёр-актёр сифатида намоён бўлган, шунингдек ўз карьераси давомида кўплаб жароҳатлар (бурун синишидан то бош суягининг синишигача) олган Жеки Чан  "Энг кўп  трюкларни ўзи бажарувчи актёр" номига эга бўлган.

Шунингдек Жеки "Бир картинада энг кўп вазифани бажарган инсон" сифатида ҳам рекорд натижани қайд этган - "Хитойча бурж" фильмида у сценарийнавис, режиссёр, актёр, продюсер, ижрочи директор, оператор, арт-директор, ишлаб чиқариш гуруҳи раҳбари, овқатланиш мувофиқлаштирувчиси, каскадёр, трюклар саҳналаштирувчиси, мэр, бастакор, реквизит ва вокалчи вазифаларини ўзи уддалаган. Жеки Чанга топширилган мукофот унинг меҳнатсеварлиги ва истеъдодини яна бир бор тасдиқлайди. 

Top