16:27 / 19.11.2016
9605

Грузия бош вазири ким бўлиши маълум бўлди

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили «Грузия орзуси» партияси томонидан мамлакат бош вазирлигига тавсия қилинган Георгий Квирикашвили номзодини маъқуллади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Грузия раҳбари матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

Грузияда парламент сайловида аксар овозни тўплаган партия бош вазир номзодини илгари суради ва ҳукуматни шакллантиради. 2016 йилги парламент сайловларида «Грузия орзуси» партияси энг кўп овоз олишга муваффақ бўлган эди. 

18 ноябрда янги парламент ваколатлари тасдиқланган эди. Октябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда учта партия мамлакат парламенти таркибига кирди. «Грузия орзуси» партияси 48,8 фоиз сайловчининг ишончини қозонган эди. 

Top