Жаҳон | 07:39 / 19.11.2016
5808
1 дақиқада ўқилади

Перу президенти протекционизм сиёсатига қарши курашишга чақирди

Фото: © AFP

Перу президенти Педро Кучински Осиё-Тинч океани мамлакатларини иқтисодиётдаги жаҳон протекционизмига қарши курашишда бирлашишга чақирди. 

"Жаҳон савдоси замонавий чақириққа дуч келмоқда, у сўнгги икки йилда ўсаётгани йўқ. Йирик компаниялар барбод бўлиб, қайта ташкил этилаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Шу боис, жаҳон иқтисодиёти ўсиши ва протекционизм устидан ғалаба қилиш асосий пойдевордир", — деган Кучински ОТИҲнинг Лимада бошланган саммитида қилган чиқишида. 

Кучински ўз фикрини исботлаш сифатида Дональд Трампнинг ғалабаси ва Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши бўйича ўтказган Brexit референдуми натижасини мисол тариқасида келтирган. 

"Сўнгги вақтларда, АҚШ ва Буюк Британияга протекционизм кайфиятлари кириб келаётганини кўрмоқдамиз. Бу ғояларни илгари сураётганларга, 1930 йиллардаги иқтисодиёт тарихини қайта ўқиб чиқишни тавсия қиламан", — дея баёнот берган Перу раҳбари. 


 

Мавзуга оид