Янги Зеландия раҳбари савдо келишувини Трамп номи билан аташни таклиф қилди
Янги Зеландия бош вазири Жон Ки Транс-Тинч океани шериклиги (ТТШ) доирасидаги янги савдо келишуви ҳақида ҳазиломуз гап қилди. У бу келишувни унга қарши бўлган, АҚШ президенти сайловида ғолиб чиққан Дональд Трамп номи билан аташни таклиф этган. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.
«Масалан, Трамптинчокеани шериклиги», — деган Ки Перуда бошланган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити вақтида.
У АҚШ минтақадаги муҳим ҳамкорлигини, аммо Трамп маъмурияти буни истамаса, Хитой АҚШнинг ўрнини эгаллай олиши мумкинлигини қайд этиб ўтган.
Бундан олдинроқ, ОТИҲ давлатлари АҚШ иштирокисиз янги савдо келишуви лойиҳасини кўриб чиқаётгани маълум бўлганди.
Маълумот учун, Транс-Тинч океани шериклигини тузиш бўйича шартномани ўтган йил октябрида 12 мамлакат — АҚШ, Канада, Мексика, Перу, Чили, Австралия, Янги Зеландия, Япония, Бруней, Вьетнам, Сингапур ва Малайзия имзолаган бўлиб, мазкур келишув унга аъзо давлатлар маҳсулотларининг эркин савдо ҳудудида божсиз ҳаракатда бўлиши ва бошқа имтиёзларни беради.
Мавзуга оид
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди
19:28 / 27.11.2024
Янги Зеландияда маори қабиласи оқсоқолининг портрети аукционда рекорд нархда сотилди
23:51 / 26.11.2024