11:59 / 24.11.2016
8178

«Олмалиқ»ни 2008 йилдан буён бошқариб келган Игорь Шквирин истеъфога чиқарилди

«Олмалиқ» раҳбарияти жамоани 9 йилдан буён бошқариб келган бош мураббий Игорь Шквиринни истеъфога чиқарди.

Маълум қилинишича, Виктор Кумиков кончиларнинг янги бош мураббийига айланди.

Кейинги йилларда Қозоғистонда фаолият олиб борган Виктор Кумиков ўз вақтида Қаршининг «Насаф», Муборакнинг «Машъал» клубларида ишлаганди.

Маълумот учун, Игорь Шквирин  «Олмалиқ» клубини Олий Лигага қадам қўйган 2008 йилдан буён бошқариб келаётганди.

Жамоа 2016 йилги мавсумни 13-ўринда якунлади ва раҳбарият мураббийга жавоб беришга қарор қилди.

Октябрь ойида «Олмалиқ» клуби бош мураббийи Игорь Шквириндан бўшаш ҳақида ариза сўралгани ҳақида хабар қилинганди.

Top