17:54 / 24.11.2016
39137

Ўзбекистонлик қотил-энага жиноий жавобгарликдан озод қилинди

Фото: rbc

Москвадаги Хорошевский суди 4 ёшли қизнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқуловани жиноий жавобгарликдан озод қилди ва уни мажбурий психиатрик даволанишга жўнатди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.

Шафқатсиз қотиллик жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, ўзбекистонлик энага Гулчеҳра Бобоқулова қизчанинг ота-онаси тўнғич фарзандини олиб, уйдан кетишини пойлаб, 4 ёшли қизни ўлдириб, квартирани ёқиб юборган ва кўчага чиқиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аёл 20 дақиқача вақт кўчада қизчанинг танасидан жудо қилинган калласини ушлаб, ўзи билан ўзи суҳбатлашган ва йўловчилар ҳамда полиция ходимларига таҳдид қилган. Қотилни метрога тушиш жойида қўлга олишга муваффақ бўлишган. 

Экспертиза натижалари 39 ёшли Бобоқулованинг сурункали руҳий касалликка чалинганлигини тасдиқлади.

Аёлга боланинг ўлими, уйга ўт қўйиш ҳамда портлаш ҳақидаги ёлғон хабар бўйича айблов қўйилган. Бобоқулова айбини тан олган. 

 

Гулчеҳра Бобоқулова ўзини Ўзбекистонга қайтаришларини сўради

Top