Испания украиналик миллиардерни қамоққа олиш учун ордер берди
Испания украиналик миллиардер Дмитрий Фирташни ўз ҳудудида пул маблағларини ювишда гумон қилмоқда. Суд уни ҳибсга олишга ордер берди, деб хабар қилди маҳаллий ABC газетаси.
Нашр маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари Фирташни уюшган жиноятчилик билан алоқадорликда ва 10 миллион еврони ювишда гумон қилмоқда. Бу иш доирасида Украинанинг номи ошкор этилмаган яна икки нафар фуқароси ҳибсга олиниши мумкин.
Фирташ 2014 йилнинг 12 март куни Венада ФҚБ талаби асосида қўлга олинганди. Кейинроқ, Австрия учун рекорд даражада бўлган 125 миллион евро миқдоридаги гаров пули эвазига озод этилди.
Фирташ “РосУкрЭнерго” компанияси сабаб бойваччалар рўйхатига кирган. 51-ёшли тадбиркор Украинанинг энг бадавлат кишиларидан бири саналади.
Мавзуга оид
22:34
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024