Жамият | 19:24 / 25.11.2016
14218
1 дақиқада ўқилади

Юз ёшга кирган британиялик эгизаклар узоқ умр кўриш сирларини ошкор қилишди

Фото: Twitter .com/@DailyMirror

Британиянинг Сторпорт-он-Северн шаҳридаги эгизаклар ўзларининг юз ёшини нишонлашди ҳамда узоқ умр кўриш сирлари билан бўлишишди. Бу ҳақда Metro хабар бермоқда.

Ирен Крамп ва Филлис Жонс 25 дақиқалик тафовут билан дунёга келганлар. Куни кеча ўз юбилейини нишонлаган аёллар бутун умр бирга бўлганликларини айтиб ўтишди. Британияликлар битта мактабга бориб, бир жойда ишлашган. Эндиликда, уларнинг ҳолидан Жонснинг 58-ёшли ўғли хабар олиб туради.

Таъкидланишича, Ирен ва Филлис Британияда ўзининг юз ёшини қарши олган олтита эгизак жуфтдан биттаси. 

 Koray Erol/Caters News)

Мавзуга оид