22:59 / 05.12.2016
18181

ЕХҲТ: Ўзбекистондаги ҳуқуқ тизими инсоннинг асосий эркинликларини чеклайди

© РИА Новости

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги баёнотида Марказий сайлов комиссиясининг хулосасида МСК фаолиятига яхши баҳо берилган.

"Сайлов комиссияси очиқ йиғилишлар ўтказиб, ўз қарорларини тезкорлик билан нашр қилиб борди. Бу эса ошкораликни таъминлади", — дейилади ҳисоботда.

Шу билан бирга, ҳужжатда бевосита сайлов жараёнидаги, хусусан, овозларни санаш, якун ясаш, ОАВнинг етарли даражада очиқ бўлмагани каби айрим кичик камчилик ва нуқсонларга оид қатор фикрлар берилган.

"Сайлов кўплаб қонунлар ва Марказий сайлов комиссияси қарорлари орқали тартибга солинади. Сўнгги технологик ўзгаришлар кузатилди, аммо бу борада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина. Шунингдек, мавжуд ҳуқуқ тизими инсон эркинликларини ва тинч йиғилишлар ўтказишни чеклайди", дея қайд этилган баёнотда.

ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш миссияси раҳбари Питер Тейлер матбуот анжуманида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тадбирлар дастурининг қабул қилиниши муҳим экани, унинг самарадорлигини ҳамда бу ишни давом эттириши зарурлигини қайд қилиб ўтди.

Миссия 2 ноябрь куни иш бошлади, беш кундан кейин эса Ўзбекистонга узоқ муддатли кузатувчилар, бир неча кун муқаддам эса яна 150 нафар эксперт ташриф буюрганди.

ЕХҲТ миссияси сайловда кузатилган камчиликларни санаб ўтди

ЕХҲТ сайлов жараёнида ОАВ чеклангани ва назоратга олингани ҳақида хулоса қилди

ЕХҲТ: Ўзбекистондаги сайловлар кенг қамровли ислоҳотлар зарурлигини кўрсатди

Top