Жамият | 14:26 / 05.12.2016
3829
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Карачидаги ёнғиндан жабр кўрганлар сони 70 нафарга етди
Покистоннинг Карачи шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида чиққан ёнғиндан жабрланганлар сони 70 нафарга етди. Бу ҳақда Dawn газетаси ёзмоқда.
Аввал 11 киши ҳалок бўлиб, 30 киши жабрлангани ҳақида маълум қилинган эди.
Карачидаги тиббиёт муассасасига ётқизилган 70 нафар жабрдийдадан, 30 нафарининг саломатлиги жуда оғир вазиятда, деб ёзмоқда Dawn.
Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Синд вилояти Карачи шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида содир бўлган ёнғин 11 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса эрта тонгда "Рижент плаза" меҳмонхонасида юз берган. Ёнғин ошхонада пайдо бўлган ҳамда тезлик билан 6 қават бўйлаб тарқалган. Бунда меҳмонхона мижозларининг чиқиш йўллари тўсилиб қолган.