Украина суди "Газпром"дан 6,5 млрд доллар ундиришга ҳукм қилди
Киев хўжалик суди Украина антимонопол қўмитасининг Россиянинг "Газпром" компаниясига қарши даъво аризасини тўлиқ ҳажмда қондирди. Даъво аризасига кўра компаниядан 86 млрд гривен (3,3 млрд доллар) жарима ҳамда у бўйича пеня мажбурий тарзда ундирилиши талаб қилинган. Бунга Украина газ-транспорт тизими орқали табиий газни транзит қилиш бозорида монопол мавқени суиистеъмол қилиш сабаб бўлган.
"Ундириладиган умумий миқдор 171 млрд гривенни (6,577 млрд доллар) ташқил қилади", деб айтилган Украина антимонопол қўмитаси хабарида.
2015 йилда қўмита раҳбари Юрий Терентьев 2009-2015 йилларда "Газпром" Украинанинг "Нафтогаз" компанияси билан шартнома шартларини бузгани, жумладан "Газпром" томонидан Украина ҳудуди орқали Европага узатиладиган газ ҳажми камайтирилганини айтган. Украина компанияси газ транзити ҳажми камайтирилгандан кўрган зиёнини 6 млрд долларга баҳолаган. Қўмита маълумотларига кўра, Россия компанияси ҳамкорликнинг шартларини иқтисодий асосланган ва ўзаро манфаатли ўзгартириш бўйича мурожаатларни рад этган.
2016 йилда қўмита "Газпром"га жарима солган ва уни 2 ойда тўлашни талаб қилган. "Газпром" Украина қонунларининг бузилиши бўйича айбловларни рад этган.
2016 йил давомида "Газпром" бирин-кетин Киев хўжалик суди, Киев ҳакамлик хўжалик суди, Украина олий хўжалик суди ва Украина олий судига шикоятлар берган, бироқ жариманинг бекор қилинишига эриша олмаган.
Мавзуга оид
14:45 / 26.12.2024
Захарова: Украина мустақил равишда ядро қуролини яратишга қодир эмас
11:53 / 26.12.2024
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
08:05 / 26.12.2024
Байден Пентагонга Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни буюрди
21:53 / 25.12.2024