Жаҳон | 07:29 / 05.12.2016
5752
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамда сув тошқини сабабли 13 киши ҳалок бўлди

Фото: 1news.az

Вьетнамда кучли ёмғирлар сабабли юзага келган сув тошқини оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, тошқин оқибатида 10 мингга яқин уй сувга ғарқ бўлган.

6 киши 1 декабрда Бинь Динь вилоятида, яна 4 киши Куангнгай вилоятида тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар. 4 ёшдан 13 ёшгача бўлган 3 бола Куанг Нам вилоятида ҳалок бўлган. Таъкидланишича, яқин орада мамлакатда янада кучлироқ ёмғирлар кутилмоқда.  

Вьетнам тропик бўрон ва тўфонлардан мунтазам азият чекиб келади. Ноябрь бошида бу мамлакатга ёпирилган табиий офат оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани ва 6 киши берадак йўқолгани маълум қилинганди.  

Мавзуга оид