16:52 / 06.12.2016
21143

Саудия Арабистонида 15 кишига ўлим жазоси тайинланди

Саудия Арабистони подшоҳлиги пойтахти Ар-Риёд жиноят суди 15 кишидан иборат жиноий гуруҳ аъзоларини олий жазога маҳкум этди. 

Улар Эрон фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топилган. Бу ҳақда "Ал-Арабия" сунъий йўлдош телеканали хабар қилган.

Айбланувчиларнинг барчаси оддий фуқаролар экани айтилмоқда. 

Top