Хитой ҳукумати 4,5 минг интернет манбани ёпиб қўйди
ХХРнинг кибермакон масалалари бўйича бошқармаси 4,5 минг интернет-манбага кириш имконини чеклаб, интернетнинг Хитой сегментида ахлоқсиз файлларни тарқатган 3,1 минг дастур ишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берган.
"Зўравонлик ва ахлоқсиз саҳналар туфайли келиб тушган шикоят аризалари саҳифаларни ёпишга сабаб бўлди", - таъкидланган маҳкама ҳисоботида. Унда айтилишича, бошқарма бу йўналишда иш олиб боришда давом этади ва интернет фойдаланувчиларни кибермаконда ҳуқуқий тартибни сақлаб қолишда ёрдам кўрсатишга чақирган.
Агентликнинг таъкидлашича, 8 декабрдан интернет-ресурслар ишлашига доир янги қоидалар кучга киради. Унга кўра, ХХР провайдерлари томонидан тақдим этилган саҳналар миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибига хавф солмаслиги лозим.
Мавзуга оид
09:16 / 31.12.2024
АҚШ Молия вазирлиги ХХРдан киберҳужум ҳақида хабар берди
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024