08:40 / 12.12.2016
16864

«UZDIGITALTV» - Рақамли телевидение хизматларини кўрсатаётган етакчи провайдерлардан бири ўз қамров ҳудудини кенгайтирмоқда

2016 йил декабрь ойидан Фарғона водийси бўйлаб рақамли телеэшиттириш тармоғи ДВБ-Т2 стандартида миллий ва хорижий телеканаллар синов тариқасида эфирга узатила бошлади. 2017 йил январь ойининг бошига қадар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида рақамли телеканаллар бепул ефирга узатилади.

Рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш учун телетомошабинлар ДВБ-Т2 стандартида ишлайдиган қурилма (тюнер)га ёки ДВБ-Т2 стандартида ишлайдиган замонавий телевизорга эга бўлишлари керак. 

Тасвирнинг юқори тиниқлиги ва овознинг сифати ҳамда кўплаб инновацион ва интерактив хизматларнинг мавжудлиги ДВБ-Т2 стандартининг асосий афзаллигидир. Ҳозирги кунда Ўзбекистон бозори «UZDIGITALTV» рақамли телевидениенинг хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтиришига қулай шароит яратмоқда. 

Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида исте`молчилар учун ҳамёнбоп бўлган ДВБ-Т2 стандартида ишлайдиган замонавий телевизорларнинг кўплаб турлари мавжуд.

«Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли телевидениесини ривожлантириш» лойиҳасининг якунига кўра, Ўзбекистоннинг барча аҳолиси, шунингдек, узоқ ва чекка ҳудудида истиқомат қилувчилар ҳам сифатли рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

«UZDIGITALTV» - имкониятларини ривожлантираётган замонавий компания! 

Реклама ҳуқуқи асосида.
 

Top