17:02 / 28.03.2022
10288

Афғонистонда айрим хорижий телеканалларни эфирга узатиш тақиқланди

BBC, "Америка овози", Германиянинг Deutsche Welle ва Хитойнинг CGTN телеканаллари эфирдан олиб ташланган.

Фото: Le Pictorium / MAXPPP

Афғонистонда айрим хорижий телеканаллар эфири тақиқланди, деб хабар берди DW.

Хабарда айтилишича, толиблар маҳаллий каналларга айрим хорижий телеканалларни трансляция қилмасликни буюрган.

Буйруққа кўра, BBC, "Америка овози", Deutsche Welle ва Хитойнинг CGTN телеканаллари эфирдан олиб ташланган.

Қайд этилишича, форс тилидаги BBC эфири тўхтатилмаган, фақат уни сунъий йўлдош телевидениесига эга 20 фоиз аҳоли кўриши мумкин. Радио ва онлайн-сервислар тақиқланмаган.

Top