13:36 / 13.12.2016
8807

Ўзбекистон ва Қозоғистон ишчи гуруҳлари сув масалаларини муҳокама қилишди

Фото: Tengrinews.kz

Тошкент шаҳрида 8-9 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. У сув муносабатларининг барча йўналишлари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш таклифларини ишлаб чиқишга бағишланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Ўзбекистон делегациясига қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев бошчилик қилган бўлса, Қозоғистондан қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ерлан Нисанбаев делегацияга раҳбарлик қилди.

Учрашувда икки мамлакатнинг сув масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлиги яқинда бўлиб ўтган юқори даражадаги ўзбек-қозоқ мулоқотида эришилган келишувларни амалга ошириш контекстида муҳокама қилинди. 

Хабар қилинишича, учрашув якунига кўра тегишли протокол имзоланган. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашуви Қозоғистон ҳудудида бўлиб ўтади.
 

Top