Жаҳон | 16:04 / 16.12.2016
3791
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамдаги сув тошқинлари сабаб саккиз киши ҳалок бўлди

Вьетнамнинг марказий қисмида келиб чиққан сув тошқинлари сабаб саккиз киши ҳалок бўлган, тўрт киши эса бедарак кетган. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги хабар бермоқда.

Ҳалок бўлган олти киши Биньдинь провинцияси аҳолиси бўлган. Айнан шу ерга табиий офат ёпирилган. Қолган қурбонлар эса Кханьхоа ва Тхыатхьен-Хюэ провинцияларида яшашган.

Маҳаллий ҳокимиятнинг маълум қилишича, сув босган ҳудудларнинг инфратузилмасига жиддий зарар кетган, қишлоқ хўжалиги ҳаракатлари тўхтаб қолган.
Синоптиклар ҳудудда шанбага қадар кучли ёмғирлар бўлишини прогноз қилишган.

Мавзуга оид