08:05 / 18.12.2016
10995

«Бунёдкор»да европалик янги футболчи пайдо бўлиши мумкин

Тошкентнинг «Бунёдкор» клубида янги легионер пайдо бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда Sports.uz.

Манбага кўра, бу йилги мавсумни «Бухоро» клуби сафида тамомлаган молдавалик легионер Вадим Чемиртан кейинги мавсумни тошкентликлар сафида бошлаши мумкин. Ҳозирча трансфер борасида бошқа маълумотлар берилмаган. 

Маълумот учун, Вадим Чемиртан «Бухоро» сафига давралар оралиғида қўшилганди. 29 ёшли ҳужумчи 13 учрашувда майдонга тушиб, 9 голга муаллифлик қилган.

Top