Жаҳон | 18:42 / 18.12.2016
7068
1 дақиқада ўқилади

Эйфель минораси ишчилари иш ташлашни тўхтатишга рози бўлдилар

Фото: © AFP

Париждаги Эйфель минораси ишчилари 5 кун давом этган иш ташлашдан кейин яна ишга чиқишга рози бўлдилар, деб хабар бермоқда Le Parisien.

Бу қарор касаба уюшмаларининг умумий йиғилишида эълон қилинди. Минора ўз ишини маҳаллий вақт билан соат 13.30да (Тошкент вақти билан соат 17.30да) бошлаши керак эди. 

Иккала томон – ишчилар ва касаба уюшмалари раҳбарлари ҳамфикрлик ҳақидаги меморандумни имзолашган. Ишчиларнинг айтишича, миноранинг биринчи қаватидаги яхмалакни очишга 4 кун талаб қилинади.

Аввалроқ минора ишчилари ишларини тўхтатиб, иш шароитининг яхшиланиши ва маошнинг оширилиши талаби билан иш ташлашни эълон қилишгани маълум қилинганди.

 

Мавзуга оид