00:55 / 19.12.2016
4303

Хитойда ҳайдовчисиз машиналарни синовдан ўтказиш учун махсус ҳудуд пайдо бўлди

Фото: AP

Франциянинг Renault автомобилсозлик компанияси Хитойда ҳайдовчисиз машиналарни синаш учун тажриба ҳудудини ишга туширди. Ҳудуд Ухань шаҳрида ишлай бошлади, деб хабар бермоқда Xinhua ахборот агентлиги.

Унда ташриф буюрувчиларга ҳайдовчисиз бошқарув технологиясига эга элек¬тро¬мо¬билни 2 км лик масофада синаб кўриш таклиф қилинади. Компания ҳайдовчисиз тизимлар сафарни хавфсиз қилиши, борт ав¬то¬ма¬ти¬каси эса мураккаб йўл шароитларида ҳайдовчини қарор қабул қилиш заруратидан холос этиши айтилди.

 

Top