Жаҳон | 08:18 / 19.12.2016
9429
2 дақиқада ўқилади

Шарқий Ҳалабда қолган жангариларнинг олиб чиқиб кетилиши шарти маълум қилинди

Фото: Reuters

Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватловчи кучлар ва исёнчилар Ҳалабнинг шарқий қисмида қолган жангариларни олиб чиқиб кетиш бўйича келишувга келдилар. Бу ҳақда 18 декабрда Сурия давлат телестанцияси Al-Ihbaria маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Шаҳарнинг шарқий қисмидан эвакуация жангарилар томонидан Идлиб вилоятида эгаллаб олинган Ал-Фуа ва Кафрая аҳоли пунктларидан одамларни олиб чиқиб кетиш эвазига қайта бошланади. Келишув шартларига кўра, Ал-Фуа ва Кафраяни 1,2 минг киши тарк этгандан кейин, Ҳалабдан шунча одам олиб чиқилади. "Жангариларнинг бирор гуруҳи ва уларнинг оилалари Ал-Фуа ва Кафрая аҳолиси келмагунча бирор ҳаракатни бошламайди", деб айтилган хабарда.  

Айни вақтда жангарилар назоратида бўлган бу аҳоли пунктларида 20 мингга яқин одам бор. 

16 декабрда "Жибҳат Фатҳ аш-Шом" (аввалги номи "Жибҳат ан-Нусра") террорчилик гуруҳи жангарилари Ал-Фуа ва Кафраядан ярадорларнинг олиб чиқиб кетилишига рози бўлганди.

Шу куни аввалроқ суриялик айирмачилар шарқий Ҳалабнинг барча ҳудудлари озод қилинганини маълум қилишган. Бу ахборот Россиянинг қарама-қарши томонларни яраштириш марказида ҳам тасдиқланган. Шунингдек, Ҳалабнинг шарқий туманларидан жангарилар ва уларнинг оилаларининг олиб чиқиб кетилиши операцияси якунлангани маълум қилинган. Умумий ҳисобда жангарилар назорат қилган даҳалардан 9,5 минг киши, жумладан 4,5 минг жангари олиб чиқиб кетилган. 

 

Мавзуга оид