10:56 / 20.12.2016
5368

Рауф Инилеев “Обод” бош мураббийи этиб тайинланди

Фото: the-uff.com

2007 – 2008 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган Рауф Талгатович Инилеев Тошкентнинг “Обод” футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Обод” 2016 йилги мавсумда Олий лигада дебют мавсумини ўтказди. Чемпионатни 14-ўринда якунланган тошкентликлар элитадаги ўз ўрнини сақлаб қолди. Мавсум давомида жамоада уч бор бош мураббий алмашиб, Бобур Зухриддинов, Александр Мочинов ҳамда Жафар Ирисметов иш олиб борди.

Клуб расмий сайтида жамоага янги мураббий тайинлангани ҳақидаги хабарда шундай дейилади: “Обод” янги мавсумга янги бош мураббий билан тайёргарлик кўради. Тажрибали мутахассис, ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган, “Осиёнинг энг яхши мураббийи”, дея тан олинган Рауф Инилеев жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди”.

Top