Жаҳон | 19:32 / 23.12.2016
9463
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда экстремизмда гумон қилинаётган 33 киши қўлга олинди

Фото: blogspot.com

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) кенг кўламли махсус операция якунларига кўра, экстремизмда гумон қилинаётган 33 нафар кишининг қўлга олингани тўғрисида хабар берди

МХҚ матбуот хизмати маълумотларига кўра, "Ат-Такфир ал-Ҳижра" диний-экстремизм ташкилотининг бўлимларини йўқ қилишга йўналтирилган махсус операцияга 21 декабрда старт берилган. 

Манбага кўра, диний адоватни қўзғаш ва мазкур ташкилот фаолиятида иштирок этишда гумон қилинган жами 33 нафар киши қўлга олинган.

МХҚда таъкидланишича, "Ат-Такфир ал-Ҳижра" тарафдорларининг яшаш ва йиғилиш жойларида диний материаллар, компакт-дисклар, компьютер техникаси ва йирик қийматдаги пуллар топилган ва тортиб олинган. 

МХҚ ходимларининг сўзларига кўра, қўлга олинганларнинг аксарияти ўз айбларига иқрор бўлишган ва терговда ҳамкорлик қилиш истагини билдиришган. 

"Ат-Такфир ал-Ҳижра" 2014 йилда суд қарори билан экстремистик ташкилот дея тан олинган, Қозоғистон ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган. Шунингдек у АҚШ, Россия, Миср, Ливия, Марокаш, Ўзбекистон, Тожикистон ва бир қатор бошқа давлатларда ҳам террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган. 

 

Мавзуга оид