20:12 / 25.12.2016
8523

Чили жанубида кучли зилзила юз берди

Фото: ria.ru

Чили соҳиллари яқинида 7,6 магнитудали кучли зилзила юз берди, деб хабар бермоқда Европа Ўрта ер денгизи сейсмологик маркази (ESCM). Бу вақтда АҚШ геологик хизмати зилзила магнитудаси 7,7 бўлганини маълум қилди.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 11.22да қайд қилинган, унинг маркази Пуэрто-Кельон шаҳридан жануби-шарқий томон 26 км узоқликда бўлган. Зилзила ўчоғи 40 км чуқурликда бўлган.

Тинч океани цунамилардан огоҳлантириш маркази мутахассислари Чили соҳиллари яқинида тўлқинлар пайдо бўлиши мумкинлигини эълон қилишди. Гап зилзила марказидан минг километр радиусдаги ҳудуд ҳақида кетмоқда. 

АҚШ маркази Чилидаги зилзила сабабли Гавайи оролларига цунами хавфи йўқлигини маълум қилган.

 

Top