10:32 / 27.12.2016
4433

Хитойда бирданига 13 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, қурбонлар бор

Фото: Вести.Ru

Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги шосседа рўй берган бирданига 13 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 25 нафар инсон жароҳатланган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосан хабар бермоқда.

Аниқлаштирилишича, ҳалокатлар Пекин-Шанхай автомобиль йўлининг Цзиян аҳоли пункти яқинидаги қисмида рўй берган. Унга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани айтилмоқда – бу вақтда қор аралаш ёмғир ёққан.

Тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир нафар инсон касалхонада ҳаётдан кўз юмган. Жароҳатланганларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда, уларга барча керакли ёрдам кўрсатилган.

Воқеа сабаблари текширилмоқда.

 

Top