08:00 / 27.12.2016
7545

Хитойда жонли эфирда ўзини ўлдирмоқчи бўлган эркак тўхтатиб қолинди

Хитойнинг Аньхой вилояти полиция ходимлари ижтимоий тармоқлардан бирида жонли трансляция олиб бориш вақтида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркакни тўхтатиб қолишди, деб хабар бермоқда Global Times.

Маълум қилинишича, воқеа Хэфэй шаҳрида юз берган. Сунь фамилияли маҳаллий 52 ёшли эркак ўзининг собиқ дугонасига смс-хабар орқали ўз жонига қасд қилмоқчилигини ва буни жонли эфирда намойиш қилиш истагини билдирган.

Аёл полицияга бу эркак билан кўплаб жанжаллар туфайли муносабатларни узганини айтган.

Чақириқ бўйича етиб келган полициячилар эркак катта миқдорда ухлатувчи дори ютиб юбормоқчи бўлганда уни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлишди.

 

Top