08:00 / 30.12.2016
6107

Карякин шахматнинг блиц йўналиши бўйича чемпионатда Карлсен устидан ғалаба қозонди

Фото: RIA

Россиялик шахмат устаси Сергей Карякин шахматнинг блиц йўналиши бўйича чемпионатнинг 5-турида норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди. Мусобақа Доҳада бошланди, деб хабар бермоқда "Спорт-Экспресс" нашри.

Россиялик кетма-кет 5 маротаба ғалабага эришиб, мусобақа етакчисига айланди. Шахматчилар 30 декабрда яна 10 та партия ўтказишлари керак. 

Карякин ноябрда Карлсен билан классик шахматлар бўйича жаҳон чемпиони унвони учун беллашганди. Россиялик норвегга тай-брейкда 3:1 ҳисобида ютқазганди.

 

Top