14:25 / 02.01.2017
10987

ИШИД Истанбулдаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Фото: Reuters

ИШИД Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Reina тунги клубига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Бундан олдинроқ ушбу теракт ИШИД аъзоси бўлган ўзбекистонлик томонидан содир этилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

1 январга ўтар кечаси Истанбулнинг Европадаги қисмида жойлашган тунги клубда Янги йил байрами нишонланаётган вақтда Калашников автомати билан қуролланган шахс бостириб кириб, одамларни ўққа тутди. Бу ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлиб, 69 киши яраланган ҳолда шифохонага ётқизилди. Қурбонлар орасида 16 мамлакат фуқаролари бор.

Ҳужум уюштирган шахс айни вақтда қидирилмоқда.

Top