17:23 / 02.01.2017
7853

Таиландда таътилнинг илк кунларида ЙТҲ туфайли 280 киши ҳалок бўлган

Фото: AFP

Таиландда Янги йил таътилларининг дастлабки 4 куни давомида рўй берган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида икки юз саксон киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги маркази маълумот берди.

Маълум қилинишича, 29 декабрдан 4 январга қадар Таиландда Янги йил таътили эълон қилинган ва бу йилнинг энг хавфли икки ҳафтасидан бири ҳисобланади. Апрель ойида таиландликларнинг миллий Янги йили нишонланадиган ҳафта давомида ҳам йўлларда ҳаракатланиш қийинлашади. Бундай кунларда Таиланд пойтахтидан миллионлаб кишилар вилоятларга йўл олишади ва йўлларда маст ҳолатдаги ҳайдовчилар турли миқёсдаги йўл транспорт ҳодисаларини содир этишади.

Якшанба куни, байрамнинг тўртинчи куни мамлакатда 775та ЙТҲ қайд этилган, бу йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 81 киши ҳалок бўлган ва 778 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган. 29 декабрдан буён ЙТҲ туфайли ҳалок бўлганлар сони 280 нафарни ташкил қилди. Бу 2016 йилнинг шу даври билан солиштирганда 10 фоизга кўпдир.

Таиланд йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир бўладиган мамлакатлар қаторига киради.

Бугун ҳам Таиланд шарқидаги Чонбури вилоятида микроавтобус ва пикапнинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди.

Top