21:38 / 04.01.2017
63624

Сергели туманида ер усти метро қурилиши бошланди (ФОТО)

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида метрополитен йўналишини барпо этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Қурилиш жойларидан олинган фотосуратларни Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Домиан Барма “Ташкент строится (Tashkent is under construction)” гуруҳида жойлаштирган

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени ушбу ер усти йўналишининг узунлиги 8 км атрофида бўлади ва Чилонзор йўналишининг «Олмазор» метро бекатидан Спутник мавзесига қадар давом этади. Жами 6та бекат барпо этилади. У Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчаларидан Спутник мавзесидаги Марли кўчасига қадар чўзилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш ишлари 4 йилга яқин муддатда якунланади. 

Top