14:47 / 04.01.2017
21151

Ўзбекистонда ҳуқуқлари поймол бўлган истеъмолчиларга деярли 3 миллиард сўм қайтарилди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берган. 

Қўмитанинг ушбу соҳадаги фаолияти таҳлилининг кўрсатишича, аҳолининг истеъмолчилик маданияти тобора ошиб бормоқда. Хусусан, 2016 йилда Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига жами 6843 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 5011 таси – ёзма, 1832 таси ишонч телефони орқалидир. 

Мурожаатларнинг аксарияти коммунал соҳага (61,3 фоиз), савдо ва умумий овқатлантиришга (22,2 фоиз), транспорт, хизмат ва коммуникациялар соҳаларига (6,5 фоиз) ва бошқа соҳаларга (10,0 фоиз) тўғри келган. 5011 та ёзма мурожаатларнинг 4591 таси истеъмолчиларнинг фойдасига ҳал этилди, ишонч телефонлари орқали тушган 1832 та мурожаатдан 1135 таси кўриб чиқилди ва тегишли чоралар кўрилди, қолган 697 та мурожжатлар бўйича Давлат рақобат қўмитаси ваколатлари доирасида тегишли тушунтиришлар берилди. 

Жами бўлиб 2 927,3 млн. сўм истеъмолчиларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Top