09:57 / 19.03.2024
14725

Солиқ органлари айрим ҳуқуқлардан маҳрум бўлмоқда

Камерал текширувларни ўтказишда солиқ органларининг солиқ тўловчи ҳудудига кириш, ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш ҳуқуқлари бекор қилинмоқда.

Фото: ДСҚ

Вазирлар Маҳкамасининг “Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Камерал текширувларни ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинмоқда (ҚҚС суммасини ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал текширувлар бундан мустасно):

  • солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
  • унинг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
  • солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
  • ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйиш.

 
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2024 йилдан кучга кирди.

Top